19.02.2021

Жорий йилнинг 19 февраль куни Адлия вазирлиги ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси вакиллари ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида 2019 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Франция Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида имзоланган ҳуқуқий соҳада алмашинув ва ҳамкорлик тўғрисида маъмурий келишувидаги қоидаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Вазирликнинг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи А. Сайдахмедов вазирлик фаолияти ва устувор йўналишлари ҳақида франциялик вакилларни яқиндан таништириб, ҳамкорликда ишлаш учун таклифларни айтиб ўтди. Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонасининг маданият ва ҳамкорлик бўйича элчи маслаҳатчиси Л. Ориоль ҳамкорликка тайёрлигини ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими