Кўчмас мулкнинг ҳадя шартномаси

Квартира, уй, уйнинг бир қисми, нотурар жойларни ҳадя қилиш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.;
  2. Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси;
  3.  Ўзбекистон Республикасининг Уй-Жой Кодекси
  4.  Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни;
  5.  «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори;
  6. «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори;
  7. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  9. 2018 йил  20 июндаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова)
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (фақат номига ҳадя қилинган );
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  3. Коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича ва бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги, хамда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги тўғрисидаги маълумотномалар:Изоҳ: Учинчи бандида тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан «Нотариус» ААТдан орқали автоматик тарзда олинади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали коммунал хизмати ташкилотларидан қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
    • газ таъминоти;
    • совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш;
    • иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
    • электр энергияси;
    • солиқлар бўйича;
    • турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги ички ишлар органининг маълумотномаси;
  4. Барча эгаларининг розилиги:
    • Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгалларининг розилиги;
    • Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан -(Тошкент шаҳрида  «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома
    • Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб асли қайтариб берилади).
  5. Қуриб битказилмаган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бошқа шахсга ўтказишга рухсати (турар жойлар учун) ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
  6. Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  7. Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  8. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
  9. Кўчмас мулкни Ҳадя олувчи томон Ўзбекистон Фуқароси бўлса:
    • Тошкент шаҳри ҳудудида «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 25 (шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини), 9 — 11 (Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади)-бандлари асосида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
    • Кўчмас мулкни Ҳадя олувчи томон Ўзбекистон Фуқароси бўлса: Тошкент шаҳри ҳудудида «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг  8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб (ҳадя) олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
  10. Кўчмас мулк Ҳадя олувчи томон чет эл фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (бундан буён матнда Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 23 (шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини) ва 6 (Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади)-бандлари асосида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

 

Юридик шахслар учун::

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
  3. Коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича ва бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги, хамда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги тўғрисидаги маълумотномалар:
    • газ таъминоти;
    • совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш;
    • иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;
    • электр энергияси;
    • солиқлар бўйича;
    • турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги ички ишлар органининг маълумотномаси;
    Изоҳ: Учинчи бандида тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан «Нотариус» ААТдан орқали автоматик тарзда олинади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали коммунал хизмати ташкилотларидан қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
  4. Юридик шахс ваколатли органининг кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо).
  5. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
  6. Мулкдорнинг розилиги (агар мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган юридик шахсга тегишли бўлса).
  7. Юридик шахсда ягона таъсисчи бўлганда, унинг турмуш уртоғи (эр/хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Ҳадя берувчи тарафдан:

  1. Мулкдор ёки Мулкдорнинг ишончнома орқали ҳаракат қилувчи вакили.

Ҳадя олувчи томонидан:

  1. Ҳадя олувчи/Ҳадя олувчи ва унинг қонуний вакили/Ҳадя олувчининг ишончнома орқали ҳаракат қилувчи вакили.
  2. Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)

Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Герб йиғими.
  3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали  кўчмас мулк бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун.
  6. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электро энергияси бўйича қарздорликни аниқлаш бўйича «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон ариза тўлдирилганлиги учун.
Хизматни олиш муддати

1 соат 45 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Кўчмас мулкнинг ҳадя шартномаси
Бошқа шартлар ва талаблар
  1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСЛАР — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА» Қарори риоя қилиш шарти билан амалга оширилади.
  2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ТЎҒРИСИДА” ҚОНУНИннинг 35-моддасига асосан “Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди.
  3. “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”нинг 26-бандига  асосан “Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.”
Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар