Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш

Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  2. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  4. 2018 йил  20 июньдаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова)
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди ва унинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Фуқаронинг ёзма аризаси.
  3. Фуқаро тасвирланган фотосурат.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф:

  • Мурожаат этувчи/ёки/Мурожаат этувчи ва унинг қонуний вакили.
Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

20 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш тўғрисидаги гувоҳнома
Бошқа шартлар ва талаблар

“НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

71-модда. Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш

Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди.

 

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома

168-банди. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар