Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш

Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
Норматив-хуқуқий ҳужжат бўйича нотариал хизматнинг тавсифи, шу жумладан ушбу ҳужжатга ҳавола
  1. Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
  2. 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» Қарори.
  3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон  «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
  4. 2018 йил  20 июньдаги 200-ум-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Давлат нотариал идоралари нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлигини учун ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғи. (Илова)
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи

Нотариус ўзига ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган

Жисмоний шахслар учун:

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Фуқаронинг ёзма аризаси.
  3. Ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади (Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади).
  4. Вакил ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).

Юридик шахслар учун:

  1. 1.Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
    • - Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • -чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • -фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Тақдим этилган вақтни тасдиқлаш учун Ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади (Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади).
  3. Юридик шахсни ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлаб бериш хати.
  4. Вакил томонидан мурожаат қилинса, унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

Бир тараф:

Мурожаат этувчи/ёки/ Ишончнома орқали Мурожаат этувчининг номидан ҳаракат қилувчи вакили.

Хизматни олиш нархи
  1. Давлат божи.
  2. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  3. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  4. Расмий бланка учун тўлов.
Хизматни олиш муддати

40 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси
Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
Бошқа шартлар ва талаблар

“НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

72-модда. Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш

Нотариус ўзига ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.

 

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни  амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома

22-§. Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш

169. Нотариус ўзига ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.

170. Нотариус ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда ҳужжат тақдим этган жисмоний шахснинг шахсини ёки ваколатини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини ва вакилининг ваколатини аниқлайди. Бу нотариал ҳаракат манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади.

171. Нотариусга ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади. Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади. Тасдиқловчи ёзув ҳужжатнинг тақдим этилган иккала нусхасига ҳам ёзилади, улардан бири нотариал идорада қолдирилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси йўқ бўлса, нотариус ҳужжатдан нусха олиб, уни нотариал идоранинг йиғмажилдларига тикиб қўяди ҳамда унга ҳам тасдиқловчи ёзув ёзади.

172. Бир шахс томонидан айни бир вақтда бир неча ҳужжат тақдим этилса, уларнинг ҳар бирига тасдиқловчи ёзув ёзилади ва тақдим этилган ҳар бир ҳужжат учун давлат божи олинади.

Бошқа тегишли хизматларга ҳаволалар